ТАВАЛЛУД АЙЁМ МУБОРАК БЎЛСИН!

“Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари,шунингдек футболчилари жамоанинг бош ҳомийси ҳисобланмиш “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” бошлиғи, футбол фидойиси Шокир Давлатович Жабборовни бугунги таваллуд айёми билан самимий қутлайди.

Ушбу кунда ўзбек футболининг ажралмас бир қисми бўлган “Шўртан” футбол клубининг равнақи учун ўзининг беқиёс хизматларини қўшиб келаётган фидойи инсон Шокир Жабборовга “Оқ бўрилар” жамоаси номидан соғлик-омонлик, узоқ умр, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, мустақил Ўзбекистонимиз ривожи йўлида ҳамда эл-юртимиз фаровонлигини ошириш борасида олиб бораётган хайрли ишларига, касбий меҳнат фаолиятига омадлар тилаймиз.

Ҳурматли Шокир Давлатович!

Туғилган кунингиз муносабати билан Сизга аҳил жамоамиз номидан энг самимий тилакларимизни йўллаймиз. Хонадонингиздан  тинчлик, аҳиллик, файзу барака аримасин, барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!

Эҳтиром ила “Шўртан” ПФК номидан Ш.С.Ярулин

Leave a Reply